Юбилей медаллари ўз эгаларига топширилди

Бундан 80 йил олдин тарихда ўзининг улкан йўқотишлари, фожиали воқеалари, неча-неча оналарнинг кўз ёшлари билан чуқур из қолдирган Иккинчи жаҳон урушининг оғир оқибатлари ва урушдан кейинги машаққатли йиллар халқимиз хотирасида мангу сақланиб келмоқда. Уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилганларни эъзозлаш, уларнинг хизматларини тақдирлаш мақсадида Президентимиз томонидан махсус қарор асосида «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медали таъсис этилиб, жойларда уларни ўз эгаларига топшириш тадбирлари ўтказилмоқда. Тахиатош туманида ҳам масъул ходимлар иштирокида туманда истиқомат қилувчи фронт ортида меҳнат қилган нуроний кексаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медаллари топширилди.
Урушнинг қийинчиликларини ўз кўзи билан кўрган, оғир кунларини бошидан кечирган нуронийлардан бири Тахиатош туманида яшовчи Авезжон Отажонова бу йил 98 ёшни қаршиламоқда.





– Уруш йиллари ва урушдан кейинги йиллар халқимиз учун оғир кунлар бўлди. Йўқчилик, қийинчилик йилларини ўз кўзимиз билан кўрдик. Ҳозир Аллоҳга шукр, юртимиз тинч, тўқчилик замонда яшаяпмиз. Биз кексаларга шундай эҳтиром кўрсатаётган Президентимиз, эл раҳбарларимиз омон бўлсин, – дейди биз билан суҳбатда Авезжон Отажонова.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги