Ёш боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятлари
329

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ўз якунига етди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Қувонарлиси шундаки, қорақалпоғистонлик ёш боксчилардан -70 кг вазнда Улбосин Жалғасбаева кумуш, +80 кг да Артур Кенесбаев бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Истеъдодли боксчиларимизни мусобақага тажрибали мураббийлардан Асқар Жуманов ва Шароф Айтбоевлар тайёрлади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси