Трамп шу ҳафта тинчлик режасини эълон қилади

АҚШ Президенти Дональд Трамп яқин уч кун ичида Россия – Украина урушини тугатиш бўйича таклиф қилинадиган тинчлик режаси мазмуни ошкор этилишини билдирди.
“New York Post” расмий манбаларига кўра, режа ўт очишни тўхтатиш жараёнини кузатиш учун алоҳида тинчликпарвар кучлар тузишни назарда тутади. Бу руслар, украинлар ва НАТОга аъзо бўлмаган учинчи давлат вакилларидан иборат қўшма комиссияга ўхшайди. Қўшма Штатлар жараёнда учинчи томон билан бирга молиявий куч сифатида намоён бўлади.
Тинчлик шартида Украинага Европа кучлари киритилиши ҳам акс этиши мумкин. Қачонки, ўт очиш тўхтаса, сулҳга эришилса.
Оқ уй раҳбарининг режасига кўҳна қитъа етакчилари ҳам жиддий қизиқиш билан қараяпти. Шу билан бирга, бироз хавотир ҳам йўқ эмас.
17 апрель куни Украина, АҚШ, Франция, Буюк Британия ва Германия Парижда музокара ўтказиб, Россия – Украина урушини тугатиш юзасидан фикр алмашган.