Эрон-АҚШ музокараси ижобий якун топадими?

231

Буюк Британия парламенти котибининг Яқин Шарқ, Афғонистон ва Покистон бўйича ўринбосари Ҳамиш Фальконер Ўмонда Эрон ва АҚШ ўртасида бўлиб ўтган билвосита музокарани Эроннинг ядровий муаммосига дипломатик ечим топиш йўлида қўйилган биринчи қадам сифатида баҳолади.

Бу ҳақда “Irna news” ёзган.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчий музокарани самарали ва истиқболли, деб баҳолади. Шунингдек, келаси ҳафта келишув кўламини муҳокама қилиш учун Америка жамоаси билан билвосита музокаранинг иккинчи давраси бўлиб ўтишини тасдиқлади.

Кейинги босқич Масқатда ўтказилмаслиги мумкин, аммо Ўмон воситачи бўлиб қолаверади.