«Ректор кубоги» учун мусобақага старт берилди

Жорий йилнинг 2 апрель куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти спорт клуби томонидан футбол бўйича «Ректор кубоги» спорт мусобақасига старт берилди, – деб хабар бермоқда институт матбуот хизмати.
Мақсад – талаба-ёшлар ўртасида спортни кенг ёйиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, моҳир спортчи ёшларни аниқлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдир.
Тадбирда институт ректори Қ.Қодиров сўзга чиқиб, халқимиз, айниқса, ёшларимиз ўртасида спортнинг оммавийлигига эришиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, жисмонан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасида самарали ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Шу мақсадда институтда яқинда фойдаланишга топширилган спорт мажмуаси ва улкан спорт майдони ёшлар учун катта имкониятлар эшигини очмоқда.
Тадбирда ректор ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланиб, юқори натижаларга эришишга чақирди ва уларни доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Шундай қилиб, институтнинг барча факультетлари жамоалари иштирокида футбол бўйича «Ректор кубоги» спорт мусобақасига старт берилди.



Институтда ёшлар ўртасида спорт мусобақалари давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги