Туркиядан муайтай бўйича малакали ҳакамлар жалб этилади

111

Ўзбекистон спорт вазири ўринбосари, Муайтай ассоциацияси раиси Авазжон Каримов Халқаро Муайтай уюшмалари федерацияси (IFMA) вице-президенти, Европа ва Туркия муайтай федерацияси президенти Ҳасан Йилдиз билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида сўнгги йилларда мазкур спорт турининг юртимизда кенг ривожланиб бораётгани ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишлари учун юртимизда етарли шарт-шароит яратилгани эътироф этилди.

Бундан ташқари, ҳамкорликда қўшма ўқув-машғулот йиғинлари, турнирлар ташкил этиш, юртимизга Туркиядан малакали ҳакамларни жалб этиш, шунингдек, Туркий давлатлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юртимизда ўтказиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА