Мьянмада зилзила қурбонлари сони 1000 дан ошгани маълум қилинди

130

Хитой марказий телевидениеси Мьянма оммавий ахборот воситаларига таяниб тарқатган хабарда айтилишича, ҳозиргача Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 1002 кишига етган.

– Мьянма давлат матбуоти томонидан 29 март куни эълон қилинган сўнгги маълумотга кўра, 28 март куни содир бўлган кучли зилзила натижасида мамлакатнинг барча жабрланган ҳудудларида 1002 киши ҳалок бўлди, 2376 одам жароҳатли, кўпчиликнинг тақдири ҳали номаълум, – дейилган материалда.

В Непале произошло еще одно мощное землетрясение — магнитудой 6,8 — РБК

Аввалроқ Бош вазир Мин Аунг Хлаинг энг кўп жабр кўрган минтақага бориб, расмий баёнотида қурбонлар 694, жароҳатланганлар 1670 нафарлигини айтган эди.

Число жертв землетрясения в Мьянме превысило 140 человек | Postfuctum.info

– Айни пайт пойтахт Нейпитау шаҳрида электр таъминоти, интернет узилган, жабрланганларни қидириш учун улкан махсус техникадан фойдаланилмоқда, – деб ёзган “РИА Новости” нашри.

ООН активизирует меры в ответ на смертоносное землетрясение в Мьянме и  Таиланде | Новости ООН

Ҳукумат вайрона остида қолгани таъмин қилинган одамларни қидириш чорасини кўряпти.

Таиландда кенг кўламли фалокат ҳолати эълон қилинди

Таиланд ички ишлар вазири Анутин Чанвиракун имзолаган махсус баёнотда вайронагарчилик келтириб чиқарган ва қурбонлар кузатилган жума кунги зилзила минтақада сўнгги ўн йилликда қайд қилинган энг йирик фалокат сифатида баҳоланган.

Землетрясение в Бангкоке: видео разрушений и эвакуации из высоток

7,7 магнитудали зилзила ўчоғи Мьянманинг Сагаинг шаҳридан 12 километр масофада, ўн километр чуқурликда экани айтилди. Силкиниш қўшни давлатлар – Бангладеш, Ҳиндистон, Таиланд, Лаос ва Хитойда ҳам сезилган.

СМИ: число погибших после землетрясения в Мьянме выросло до 694 человек -  РИА Новости, 29.03.2025

– 2021-2027 йилларга мўлжалланган табиий офатларни бошқариш бўйича миллий режага мувофиқ, бу галги фожиа даражаси кенг кўламли офат ҳисобланган 3-даража билан белгиланди, – дейилади баёнотда.

С.Раҳимов,ЎзА