Дрифт бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди

288

Пойтахтимизда Ўзбекистон Автоспорт ва картинг миллий федерацияси томонидан дрифт бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада 31 нафар драйвер ва 4 та жамоа кураш олиб борди. Томошабинлар дрифт усталарининг моҳирона чиқишларига гувоҳ бўлиб, ҳақиқий адреналин ва ҳаяжонни ҳис қилишди.

Тадбир давомида томошабинлар иштирокида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи махсус амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.

Шунингдек, энг илғор ва замонавий гибрид автомобиль моделлари тақдимоти ҳам ташкил этилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА