Ёш режиссёримизнинг Қозоғистандаги ютуғи

Қозоғистан Республикасининг Чимкент шаҳрида ҳаваскор кинорежиссёрлар ўртасида «Киноарт-2025» халқаро фестивали бўлиб ўтди.
Қозоғистандан ташқари, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаларидан ҳам истеъдодли кинорежисёрлар томонидан туширилган янги кино фильмлар иштирок этган фестивальга Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали давлат корхонаси телережиссёри Қоблан Абдиқалиев ҳам сценарий муаллифи Айбек Туреев бўлган «Галстук» номли қисқа метражли фильми билан иштирок этиб, совринли ІІІ-ўринни эгаллашга муаффақ бўлди.
Ушбу фильм ёш режиссёримизнинг иккинчи фильми бўлиб, бундан олдин ўзининг «Туфли» номли қисқа метражли фильми билан фестивальда иштирок этган эди. Албатта, ўткан йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалин битирган Қоблан Абдиқалиев учун бу катта муаффақият ҳисобланади.
– 17 дақиқалик фильмимизда асосан ёш оилаларнинг ҳаёти сўз этилади,-дейди Қоблан Абдиқалиев.-Фильмде ёш актёрларимиздан Руслан Қайыпназаров, Азиза Базарбаева, Ринат Жуманов ва Владимир Парахатовлар ўзларига топширилган ролларни моҳарат билан ижро этди. Фурсатдан фойдаланиб, менинг шундай муаффақиятга эришишимга сабабчи устозим Айбек Туреев ва барча актёр йигит-қизларимизга катта раҳмат айтаман.

Ўз навбаттида ёш режиссёримизни эришган бу ютуғи билан табриклаб, унинг келгуси фаолиятига зафарлар тилаймиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси