Окмангитта Наврўз нафаси

Бутун мамлакатимиз бўйлаб яшариш ва янгиланиш, эзгулик ва бағрикенглик аййёми – Наврўз умумхалқ байрами Нукус туманида хам кўтарингки руҳда нишонланди.
Байрам тантанаси спорт мактаби майдонида «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори асосида нишонланиб, байрамда туман ҳокими З.Зайтов, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Унда туман ҳокими йиғилганларни янгиланиш ва яшариш аййёми – Наврўз байрами билан табриклади. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимиз турмуш шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтди.
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан санъат усталари билан бирга ёш истеъдод эгалари томонидан ижро этилган театрлаштирилган байрам томошаси, миллий қўшиқлар, миллий таомлар кўргазмаси ва спорт ўйинлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Байрам тадбирлари туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги