Инвестициявий жозибадорликни ошириш – муҳим вазифа

332

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Президентнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.

Тадбирда Чакрабарти хизмати халқаро экспертлари Жонатан Чарльз ва Мари-Энн Биркен ҳам иштирок этди.

Томонлар юртимизга инвестиция жалб қилиш, маҳаллий ва хорижий сармоядорлар учун қулай бизнес муҳити яратиш масалаларини муҳокама қилди. Янги бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, халқаро молия институтлари билан шерикликни мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган аниқ стратегия ишлаб чиқиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳсулотларимизни янги бозорларга чиқариш, корхоналарни қўллаб-қувватлаш, логистика инфратузилмасини такомиллаштириш ва экспорт жараёнини соддалаштириш механизмини такомиллаштириш мавзуси ҳам кўтарилди.
Учрашувда Тошкент халқаро тижорат суди (ТХТС) фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур тузилма хорижий компаниялар билан тижорий низоларини ҳал қилиш, халқаро шартномалар ва конвенцияларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида ташкил этилган.

Музокара якунида инвестиция жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш ва ТХТС фаолиятини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувга эришилди.

М.Пирматова, ЎзА