Дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи кеча

389

Нукус давлат техника университетида миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида она-табиятга деган муҳаббатни кучайттириш ва уларнинг экологик билимларин ошириш мақсадида, «Ассалам Баҳор!» мавзусида мусиқий, маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди.

Кечанинг ошилиш маросимида университетнинг телекоммуникация асослари ва касбий таълим факультети  декани Байрам Файзуллаев, ўзбек тили ва чет тиллари кафедраси мудири Ҳурзия Жақсимовалар иштирокчиларни мамлакатимизга кириб келган баҳор аййями, янгиланиш ва яшариш байрами Наврўз билан табриклаб, мамлакатимизда ҳуким сураётган тинчликнинг қадирига етиб, халқлар ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, она-табиятимизни асраб авайлашга чақирди.

Тадбирда талабалар томонидан тайерланган концерт дастури ва викториналар ўтказилиб, бу иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.


Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси