ЕИ 27 давлатидан 26 таси Киев хавфсизлигини таъминлашга келишиб олди

243

Саммит якунида Европа Иттифоқи таркибидаги 27 давлатдан 26 таси етакчилари Украина учун хавфсизлик кафолатини таъминлаш бўйича ишни давом эттиришга келишиб олган.

– Европа Иттифоқига аъзо давлатлар кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик бўйича музокара натижасида халқаро ҳуқуқ меъёрига мувофиқ, ўз ваколати ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда хавфсизлик кафолатига ҳисса қўшишни давом эттиришга тайёр, – дейилган шу ҳақдаги баёнотда.

Шунингдек, улар “Украинанинг Қуролли кучларини тайёрлаш ва жиҳозлашга ҳисса қўшиш ҳамда ҳарбий тизимини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ушбу давлатнинг Европа мудофаа саноати билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича ишларни фаоллаштириш”га ваъда берган.