Университет ректоратининг байрам совғалари

966

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирга университетда меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар, университет проректорлари ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Тадбирда университет ректори, академик А.Реймов барча хотин-қизларни ушбу байрам билан самимий табриклаб, уларнинг жамият ва илм-фанимизнинг ривожига қўшаётган беқиёс ҳиссаларини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шароит яратиш университет раҳбариятининг доимий эътиборида эканлигини таъкидлади.








Тадбирда университетда фаолият юритаётган хотин-қизларга эсдалик совғалари ва гуллар топширилди. Тадбир давомида ёши улуғ устозлар сўзга чиқиб, университет раҳбарияти ва жамоасига бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Улар хотин-қизларга кўрсатилаётган ҳурмат ва қадриятлар тобора ортиб бораётгани, бу эса жамият ривожига катта туртки беришини таъкидлади.

Ушбу байрам тадбири университет жамоасининг хотин-қизларга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Университет раҳбарияти келгусида ҳам хотин-қизларнинг касбий ва илмий фаолиятини қўллаб-қувватлашга, уларга янада кенг имкониятлар яратишга эътибор қаратишини таъкидлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси