HIGER» компанияси вакиллари Қорақалпоғистонга келди

Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири П.Каипбеков ва вазир ўринбосари Б.Юсупов Хитойнинг «HIGER» автобус компанияси вакиллари билан ушрашди.
Ташриф давомида ҳамкорликни кенгайтириш, жамоат транспорти тизимига инвестиция киритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, «HIGER» автобус компанияси вакиллари ўзларида ишлаб чиқарилган автобус моделлари ҳақида гапириб беришди.
Шуни айтиш жоиз, Higer Bus Company Limited — Хитойнинг шаҳар, шаҳарлараро ва сайёҳлик автобусларни ишлаб чиқарувчи компаниясы бўлиб, Швециянинг Scania компанияси билан ўзаро шерикликда ишлайди ва ишлаб чиқарилған маҳсулотлар швед мутахассислари томонидан назорат қилинади.
Хитой тилидан таржима қилсақ, Хайгэ Кэчыэ номи автобуслар денгизига саёҳат дегенди билдиради.
– Маълумот сифатида айтиб ўтадиган бўлсак, бугунги куни ушбу компания дунёнинг 100дан ортиқ давлатларига ўз автобусларини экспорт қилади ва айни пайтда Қорақалпоғистоннинг шароитлари билан яқиндан танишмоқда,-дейди вазирлик мутахассиси Заҳийда Қалжанова.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси