Трамп Штаб бошлиқлари қўмитаси раисини лавозимидан озод қилди

149

АҚШ Президенти Дональд Трамп Қуролли кучлар Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Чарльз Браунни ишдан бўшатди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган.

– Генерал Чарльз Браунга мамлакатимиз олдидаги 40 йилдан ортиқ хизмати учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Зўр жаноб, ажойиб раҳбар сифатида унга ва оиласига ёрқин келажак тилайман, – деган Оқ уй мезбони.

Америка етакчи бўшаган лавозимга номзод сифатида кўрсатилаётган Ҳарбий ҳаво кучлари генерали Ден Кейнга қуйидаги таърифни берган:

– Тажрибали учувчи, миллий хавфсизлик бўйича эксперт, муваффақиятли тадбиркор, идоралараро ва махсус амалиётларда улкан тажрибага эга жангчи.