Давлатлараро кенгаш сессияси муваффақиятли ўтди (видео)

Тошкент шаҳрида Геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича давлатлараро кенгашнинг 40-сессияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон, Россия, Молдова, Озарбойжон, Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон давлатлари вакиллари иштирок этган сессияда МДҲ мамлакатларининг геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилган ишлари ва келгуси режалар, ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари сарҳисоб қилинди. Анжуман доирасида давлатлараро ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар ҳам имзоланди.

“Давергеодезкадастр” қўмитаси 
Ахборот хизмати

 

ЎзА