Осиё ўйинлари: Ўзбекистонда яна иккита бронза

Хабарингиз бор, айни пайтда Индонезияда Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтмоқда.
Каратэчимиз Садриддин Сайматов бронза медали учун вьетнамлик Хаи Нгуенга қарши жанг ўтказди ва 1:8 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа спортчимиз Ўзбекистон ҳисобига яна битта бронза медалини келтирди.
***
Осиё ўйинларида пенчак силат бўйича -65 кг. вазн тоифасида иштирок этаётган Абдумалик Салимов ярим финалда индонезиялик Пратама Иқбол Сандрага 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақида жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Спортнинг бу турида учинчи ўрин учун баҳслар ўтказилмайди ва ярим финал иштирокчилари камида бронза медални нақд қилишади.
17 ёшли Салимов чорак финалда эронлик Муҳаммад Раҳимбалани 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.