Касбига садоқатли патронаж ҳамшираси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 10-оилавий поликлиникаси “Телеорай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 21 минг 300 дан зиёд аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади. Муассасада ўз касбига садоқатли, фидойи тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда. Улардан бири – патронаж ҳамшираси Зауре Матниёзова соҳада 30 йиллик иш тажрибасига эга.
З. Матниёзова ҳозирда поликлиниканинг 5-тиббий бригадаси таркибида оилавий шифокор, амалиётчи, патронаж ва доя ҳамширалар билан биргаликда, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, саломатликни мустаҳкамлаш борасида самарали иш олиб бормоқда.
– Патронаж ҳамшира сифатида доим халқ ичидаман, – дейди З. Матниёзова. – Уларнинг дардига, қувончига шерикман. Ҳамкасбларим билан аҳоли орасида юриб, улар билан яқиндан мулоқот қиламиз, беморлар ҳолидан хабар оламиз. Шунингдек, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича тарғибот ўтказишга эътибор қаратамиз. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда оз бўлсада ҳиссам борлигидан фахрланаман.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА