Автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамаси “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ:
“Электрон навбат” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисидаги низом;
Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида “Fast-track” хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;
“Электрон навбат” автоматлаштирилган ахборот тизими биринчи навбатда жорий этиладиган Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари рўйхати тасдиқланди.
2025 йил 1 майдан:
жисмоний шахслар учун “Fast-track” автоматлаштирилган ахборот тизими мазкур қарорда қайд этилган чегара ўтказиш пунктларида амалиётга жорий этилади;
автотранспорт воситалари учун “Электрон навбат” автоматлаштирилган ахборот тизими мазкур қарорда қайд этилган чегара ўтказиш пунктларида, республиканинг қолган чегара ўтказиш пунктларида эса автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш оқимидан келиб чиқиб, босқичма-босқич жорий этилади.
ЎзА