Вашингтон осмонидаги ҳалокатда омон қолганларни қидириш натижа бермаяпти

202

Вашингтондаги Рональд Рейган номли халқаро аэропорт яқинида, Потомак дарёси узра самолёт ва вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида келиб чиққан ҳаво ҳалокати ҳақида хабар берган эдик. Афсуки, қутқарувчилар ҳалигача қурбонлар орасидан тирик қолганларни топа олмаган.

– Қутқарув ишлари давом этяпти, бироқ ҳозирча омон қолган бирор киши сувдан олиб чиқилмади, – дейилган CNN телеканали ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб тарқатган хабарда. – Таъкидланишича, парчаланган самолёт қолдиқлари акватория бўйлаб сочилиб кетган.