Бокс чемпионатининг 1-кунидан фоторепортаж

231

Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Бугун бокс залида бир вақтнинг ўзида 2 та рингда жанглар давом эттирилди. Беллашувлар 54 кг., 57 кг., 60 кг., 67 кг., 80 кг., ва 92 кг. вазн тоифаларида бўлиб ўтди. Муҳаммадғиёс Собитхонов (Наманган), Мирзабек Муртазоев (Қашқадарё), Мироншоҳ Норқосимов (Жиззах), Ёқубжон Турсунбоев (Наманган), Жавоҳир Очилов (Сурхондарё), Абдували Бўрибоев (Андижон), Асрорбек Рўзиматов (РОПСТ), Фарҳодбек Арабжонов (Андижон), Маъмуржон Ҳамидуллаев (РОПСТ), Сухроб Аминов (Қорақалпоғистон) каби боксчилар ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонди.

Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари 28 январь куни маълум бўлади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА