Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон Маданият маркази масъуллари – янги тайинланган директор Акиф Марифли ва маъмур Юсиф Маммадов билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида икки қардош халқ ўртасидаги дўстона алоқалар барча соҳалар, жумладан маданий-маърифий, медиа йўналишларида ҳам ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Уюшма раиси в.б. Холмурод Салимов меҳмонларга жамоада йўлга қўйилган иш тизими, уюшманинг тарихи, бугунги куни ҳақида сўзлаб берди. Марказ ходимлари ахборот хизмати ва медиа маркази ҳамда “Ҳуррият” газетаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Томонлар келгусида амалга ошириладиган умумий тадбирлар хусусида фикр алмашди. Ҳамкорликни изчил ривожлантиришга келишиб олинди.
ЎзА