Учувчисиз учиш аппаратларини, шунингдек, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш 2025 йилда Францияучун асосий чақириқ ҳисобланади, деди мамлакат мудофаа вазири Себастьян Лекорню.
– Ҳар бир қуруқликдаги бригада ёки денгиз кемаси учувчисиз учар қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак, -деди у армияга йўллаган йиллик мурожаатида.
Вазирнинг таъкидлашича, Франция сунъий интеллектдан “барча операцион мақсадларда”, жумладан, ўт ўчиришни бошқариш, қирувчи самолётлар ва атом сув ости кемаларида фойдаланиш бўйича етакчига айланиш ниятида.
Унинг эслатишича, келаётган баҳорда Франция миллий ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш учун Бержерак шаҳрида порох ишлаб чиқарувчи янги завод очади.
Лекорню 2024 йил мудофаа экспорти бўйича иккинчи энг муваффақиятли йил бўлганини, бу эса “Rafale” қирувчи самолётлари ва сув ости кемаларига талаб йил сайин ортаётганини таъкидлади.
С.Раҳимов, ЎзА