Қозоғистонда 100 га яқин автомобил тўқнашди

Кеча Қозоғистонда йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Kazinform “КазАвтоЖол” миллий операторига таяниб хабар беришича, 95 машина тўқнашуви кузатилган.
– 2025 йил 3 январь куни соат 07:20 да ўта ноқулай об-ҳаво туфайли миллий автомагистралнинг Остона – Петропавловск қисмида барча турдаги автотранспорт воситалари ҳаракати чеклови жорий этилди. Тушга яқин кун очилиб, йўл тозалангач, ички ишлар ходимлари ва махсус техника ҳамроҳлигида Шучинск шаҳри томон ҳаракат йўлга қўйилди.
Дастлабки маълумотга кўра, ҳайдовчилар белгиланган тезлик ва оралиқ хавфсиз масофа қоидасига риоя қилмаган. Натижада магистралнинг 153-километри – Жанаталап қишлоғи яқинида ўнлаб машиналар бир-бирига урилган.
Воқеа жойида полиция ходимлари ва “КазАвтоЖол” мутахассислари ишлаяпти.