Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионатининг навбатдаги турида “Ҳумо” ва “Almaty” жамоалари ўзаро иккинчи ўйинни ўтказди.

Ушбу ўйинда пойтахтимиз клуби рақиб устидан 4:3 ҳисобида зафар қучди. Бунинг натижасида “Ҳумо” клуби Қозоғистон мунтазам чемпионати жадвалида 28 та ўйинда 39 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. “Almaty” эса 36 очко билан тўртинчи ўринда қолди.

Энди “Ҳумо” жамоаси 27-28 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Атирау (Атырау) вилояти шарафини ҳимоя қилаётган “Бейбарис” клуби билан сафар ўйинини ўтказади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА