Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида «Жисмоний тарбия — инклюзив таълимга қадам» мавзусида Халқаро илмий анжуман ўтказилди.

Ушбу анжуман Президентимизнинг 2024 йил 8 ноябрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда бу борада катта тажрибага эга бўлган Англия, Хитой, Ҳиндистон, Украина, Миср ва Польша давлатларининг етакчи мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этди.

Анжуманда инклюзив таълим ва адаптив жисмоний тарбия бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда ўқув-машғулот жараёнларини такомиллаштириш, юқори натижаларга эришиш, янги инновацион жиҳозлардан самарали фойдаланиш, тренер ва мутахассисларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш истиқболлари ҳамда мазкур масалаларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг самарали ечимлари ҳақида муҳокамалар ўтказилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА