Пойтахтимизда Ўзбекистон спорт вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров, спорт вазири Адҳам Икромов ҳамда соҳа бўйича тегишли раҳбарлар иштирок этди.

Мутасадди раҳбарлар мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, ушбу йўналишда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА