Жорий йилда дунё миқёсида жами 2,2 миллиард доллар криптовалюта ўғирланган, маълумотларга кўра, КХДР хакерлари бу кўрсаткичнинг ярмидан кўпини ташкил қилади.

“Chainalysis” тадқиқот компаниясининг таъкидлашича, бу давлатга алоқадор хакерлар 1,3 миллиард доллар криптовалюта ўғирлаган ва мазкур кўрсаткич ўтган йилгидан икки баравар кўп.

Сўнги бир йилда биткоин нархи икки баравар ошди, чунки АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ҳамкасби Жо Байденга қараганда криптовалюта савдосини кўпроқ қўллаб-қувватламоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА