Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор Ботир Қудратхўжаев раислигида навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтган мулоқотда маҳкама ва барча ҳудудий ҳарбий прокуратуралар ходимлари иштирок этди.
Жараёнда ҳарбий прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида янги таҳрирдаги Конституция, қонунлар ва қонуности ҳужжатлари асосида амалга оширилган ишлар натижалари кўриб чиқилди.
Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, энергетика хавфсизлиги борасидаги ва фаолиятга доир бошқа масалалар сарҳисоб қилинди.
Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилиниб, келгусидаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Н.Абдураимова,
ЎзА