Тошкент денгизида жойлашган “WATER & ROWING” базасида механик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда.

Кубок баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган жами 200 нафар эшкак эшувчилар U15, U17, U19, U23 ва ундан катта ёш тоифасида 2 ва 6 км масофага ўтказилган беллашувларда ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

 

10 йилдан буён ўтказилиб келинаётган мазкур йўналишдаги мамлакат кубогида миллий терма жамоамиз аъзолари – Алишер Турдиев, Меҳрожбек Маматқулов ва аёллар ўртасида Анна Пракатен ғолиб бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА