Aмерика кино санъати ва фанлари академияси “Оскар” мукофотига номзодлар рўйхатини тасдиқлади.

Нашрларда айтилишича, “Энг яхши хорижий бадиий фильм” номинациясига Вальтер Саллеснинг «Мен ҳали ҳам шу ердаман», Жак Одиарнинг «Эмилия Перес», Магнус фон Хорннинг «Игнали қиз», Жири Мадланинг «Тўлқинлар» ва шулар каби машҳур 15 та фильм тақдим этилган.

“Энг яхши мусиқа” номинациясида “Давогарлар”, “Конклав”, “Ёввойи робот”,  «Битлджус», «Головоломка 2» каби фильмлар соврин учун даъвогарлик қилмоқда. “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясининг қисқа рўйхатига “Қора қути кундаликлари”, “Дагомея”, “Фрида”, “Голливудгейт”, “Чинни уруши” ва бошқалар киради.

Шунингдек, ғолиблар “Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм”, “Энг яхши пардоз ва соч турмаги”, “Энг яхши қўшиқ”, “Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм”, “Энг яхши қисқа метражли фильм”, “Энг яхши овоз”, “Энг яхши визуал эффектлар” номинациялари бўйича аниқланади.

Мукофотларни топшириш маросими 2025 йил 2 март куни бўлиб ўтади.

Г.Сатторова, ЎзА