Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон элчиси Вафо Жабр Носир Ал-Бусаидий хонимни қабул қилди.
Суҳбат давомида элчи хонимнинг юртимиздаги фаолияти давомида икки давлат муносабатларини бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланиб, 2025 йил янада самарали бўлиши кутилаётгани муҳокама қилинди.
Мамлакатларимизнинг кенг имкониятларига ишбилармон доираларнинг қизиқиши ортиб бораётгани, икки ва кўп томонлама шакллардаги самарали ҳамкорлик ва бошқа муҳим масалалар кун тартибининг асосий мавзуларидан бўлди.
М.Пирматова, ЎзА