Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида мамлакатимизда талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган “Универсиада – 2024” спорт мусобақаларининг гандбол бўйича республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Aтамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Б.Қайипбергенов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори, академик A.Реймов сўзга чиқиб, спортнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти, уларни жисмоний ва маънавий тарбиялашдаги ўрни, бундай спорт мусобақалари талаба-ёшларнинг ўзаро дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим жиҳатларига тўхталди. Ғолиб жамоаларни қўлга киритган ютуқлари билан муборакбод этди.
Мусобақа натижаларига кўра, биринчи ўринни Тошкент вилояти, иккинчи ўринни Сурхондарё вилояти, учинчи ўринни эса Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари, диплом ҳамда медаллар топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири