Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 декабрь куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғиб, қорга айланади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва эрталаб 1-3 даража илиқ, кундузи 1-3 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, кечаси айрим жойларда бироз қор ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда қор ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезилиги секундига 13-18 метргача, айрим туманларда секундига 20-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3 даражагача совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда 20-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 2 даражагача совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2 даража совуқ бўлиши кутилади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
15 дан 16 декабрга ўтар кечаси республика бўйлаб ёғингарчилик кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, айрим жойларда 20-25 метргача кучайиши мумкин.
15 декабрдан ҳаво ҳарорати пасайиб, 16-17 декабрь кунлари кечалари 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Йўлларда яхмалак юзага келади.
ЎзА