Нукус шаҳридаги 54-сонли умумтаълим мактабида спортсевар ўқувчилар ўртасида кураш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Болалар спортини ривожлантириш, шу орқали улар ўртасида саломатлик кўрсаткичларини ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақада 70 нафарга яқин ўғил-қиз ўз вазн тоифаларида гиламга тушди.
Қизиқарли баҳслар якунида ўсмирлар ўртасида Маманбек Жолдасбаев (26 кг), Чингиз Эшбоев (29 кг), Едиге Қалбаев (32 кг), Ойбек Мақсетбоев (35кг), Нурсултон Оразалиев (38 кг), Бекзод Жиемуратов (42 кг), Нургелди Нокисбоев (+42кг), Асадбек Мирзабоев (50 кг), Абдираҳим Сейтжанов (55кг) ва Нурсултон Смайлов (+55 кг) ғолиб бўлди. Кучрашчи қизлар ўртасида Айдона Жолдасбаева (27 кг) ва Аружан Жолдасбаева (+27 кг) 1-ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео), ЎзА