Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Очиқ эшиклар куни”

ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари ҳамда фуқароларнинг заҳарли газдан зарарланишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар” ҳамда “Коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш” мавзусида матбуот анжумани ва “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Мавсумга кўрилган тайёргарлик ишлари, фуқароларни ёнғин ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди. Шунингдек, тизимда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш масаласига эътибор қаратилди.
Журналистларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА