Жорий йилнинг 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтадиган йўлда юз берган автоҳалокат натижасида жабрланувчи А.Р.нинг бошқарувидаги “CHERRY” русумли автомашинага 90 миллион 529 минг 650 сўм моддий зарар етказилган.
Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг жорий йил 2 апрелдаги қарорига асосан автоҳалокат натижасида етказилган ушбу зарарни жабрланувчи А.Р.нинг фойдасига қоидабузар С.Н.дан ундириш белгиланган. Суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришган.
Хусусан, қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқига чеклов ва унинг номидаги “COBALT” русумли автомашинага тақиқ ўрнатилди. Шунингдек, қарздорга суд қарори ижроси таъминланиши шартлиги, уни ижро этмаслик оқибати тушунтирилди. Натижада автоҳалокат натижасида етказилган зарар Бюро органи ёрдамида жабрланувчига ундириб берилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири