Ўтган ҳафта якунида пойтахтимиз мезбонлик қилган Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси юқори савияда ўтказилгани ва ушбу тадбирда ташкилот раҳбари сифатида Алишер Усмонов сайлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу Конгрессда пойтахтимиз 2027 йили катталар ўртасида ташкил этиладиган жаҳон чемпионатига мезбон сифатида танлаб олинди. Ушбу тадбир 20-28 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилди.

Маълумот ўрнида: 2015 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича кадетлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА