Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида Хитой ногиронлар федерацияси делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Унда икки давлат ўртасида ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш, шунингдек, улар орасида оммавийликни ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, қолаверса, таълим ва тиббиёт соҳаларида ҳам тажриба алмашиш борасида келишиб олинди.
Ўз навбатида, томонлар ушбу ҳамкорлик келгусида пара спортчиларнинг натижаларини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА