Бугун Япониядаги ракета синови ўтказиладиган станцияда двигателдан ўт чиқиб, кучли ёнғинга айланди. Мамлакатнинг улкан фазовий дастури муваффақиятсизликка учраб, осмонга аланга ўрлади.
“Epsilon S” қуюқ ёнилғили ракета синаб кўрилаётган кун чиқар юрт жанубидаги олис Кагосима минтақасида юз берган ҳодиса қурбонлари ҳақида маълумот йўқ.
“NHK” миллий телерадиокомпаниясига тегишли тасвирда «Танегасима» коинот марказидан кўтарилган олов ва оқ тутун акс этган. Воқеани тахминан 900 метр масофада туриб кузатаётган журналистлар эрталаб соат 8:30 да синов бошлангандан кўп ўтмай, кучли портлаш содир бўлганини хабар қилишди.
– Бугунги ёниш синови вақтида кутилмаган воқеа юз берди, – деди Япония Аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) вакили “Kyodo news” мухбирига. – Нима бўлганини аниқлашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирча қурбонлар қайд этилмади. Ҳодиса сабаби текширилмоқда.
Агентликнинг “Epsilon S” – Эпсилон ворисини март ойига қадар ишга тушириш режаси деярли имконсиз.
2023 йил июль ойида ҳам худди шундай двигатель синов пайти ёқилгандан сўнг тахминан 50 сония ўтиб портлаганди.
Ўшанда ўт очувчи металл парчаси эриб кетиб, двигателни иссиқликдан ихоталайдиган қопламани шикастлаган ва ёнилғини алангалатган эди.