Украинага қарши илк бор қитъалараро баллистик ракета учирилди. Бошқача айтганда, РФ Ҳарбий-Ҳаво Кучлари урушда минглаб километр масофани босиб ўтадиган кучли ядровий қуролдан фойдалана бошлади. Бундай аслаҳа бугунги ҳаво ҳужуми пайти қўлланган.

“Reuters” хабарига кўра, 33 ойдан бери давом этаётган зиддият асносида, Москва айни ҳаракатни, Украина шу ҳафта РФ ичкарисидаги нишонларга қарат АҚШ ва Британия ракеталарини отгач, амалга оширган.

Қитъалараро баллистик ракета (ICBM) ядровий каллак етказиб беришга мўлжалланган стратегик қурол бўлиб, Россия ядровий тийиб туриш воситаларининг муҳим бўлаги ҳисобланади.

Украиналиклар ракета қандай каллак ташигани ва қайси русумга мансублигига аниқлик киритмаган. Ракета ичида ядро қуроли мавжудлиги ҳақида ҳам ҳеч қандай далил йўқ.

Россия Днепрдаги корхоналар ва бошқа муҳим инфратузилма манзилларини нишонга олган. ICBM нимани нишонга олгани ёки қайси жойни вайрон қилгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Вилоят губернатори Сергей Лисак айтишича, ҳужум натижасида саноат корхонасига зарар етган, ёнғин чиқиб, икки киши жароҳатланган.

РФ томонидан Кинжал гипер товушли ракета ва олтитаси уриб туширилган етти дона Кh-101 қанотли ракета ҳам учирилди, дейилган Украина ҲҲК баёнотида.

Дарвоқе, уруш бошланганига 1000 кун бўлди. Афсуски, ҳамон бегуноҳ аҳоли нобуд бўляпти, бинолар вайрон қилиняпти.

Мусулмон Зиё, ЎзА