Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 ноябрдаги қарори билан Бош вазир лавозимига  А.Н. Арипов  маъқулланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ, Абдулла Нигматович Арипов Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тайинлансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев