Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи шаҳарларда яшайди. 2050 йилга бориб бу миқдор 70 фоизга етиши кутиляпти. Бу ҳақда COP29 президенти Мухтор Бабаев шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши бўйича вазирларнинг юқори даражадаги йиғилишида маълум қилди.
Таъкидланишича, атмосферага асосан транспорт воситалари ва бинолардан чиқадиган карбонат ангидриднинг 70 фоизи шаҳарларга тўғри келади.