Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий штаблар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг маълум қилишича, Тўрткўл туманидаги “Ч.З.” оилавий корхона иш бошқарувчиси ошхонани электр тармоғига ноқонуний равишда улаб, жами 1 миллиард 523 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов давомида етказилган зарардан 550 миллион сўмини қопланиши таъминланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири