Футболчилар ва терма жамоаларнинг трансфер қиймати ва турли статистик маълумотлар билан шуғулланувчи «Трансфермаркт» портали Осиё қитъасининг энг қиммат терма жамоалари рейтингини эълон қилди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, ушбу рейтингда  Ўзбекистон терма жамоаси таркиби 37.8 миллион евро қийматга эга дея эътироф этилди ва Осиёда бешинчи поғонани банд этган бўлса, 31,5 миллион евро бўлган Индонезия 7-ўриндан жой олиб, бу борада Саудия Арабистони, Қатар ва Иорданияни ортда қолдирди.

Осиёнинг энг қиммат термаси эса 289 миллион еврони ташкил этувчи Япония бўлди. Ушбу рейтингда Жанубий Корея 158 миллион евро билан қитъанинг иккинчи жамоасига айланган бўлса, Эрон таркиби 49.1 миллион еврога баҳоланиб, жадвалнинг учинчи ўрнида қайт этилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА