AҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Флорида штатидан конгрессмен Метт Гейц номзоди Aдлия вазири лавозимига кўрсатилишини эълон қилди. Шу мазмундаги баёнот ижтимоий тармоқда эълон қилинди.

Трамп 42 ёшли Меттни тизимни ислоҳ қилиш тарафдори сифатида истеъдодли, фидойи ҳуқуқшунос, дея таърифлади ва чегаралар хавфсизлигини кучайтириши, жиноий гуруҳларни йўқ қилиш чораларини кўриши ва америкаликлар орасида департаментга ишончни тиклашига ишонч билдирди.

Aгар Сенат тасдиқласа, Гейц демократ Меррик Гарланд ўрнида бош прокурор бўлиб иш бошлайди.

Қайд этилишича, янги номзод аввал Вакиллар палатаси Ахлоқ қўмитаси томонидан жинсий зўравонлик ва ноқонуний моддалардан фойдаланиш эҳтимоли бўйича тергов қилинган.