Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий ва журналистлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Муҳаммад Али Искандарий бир қатор халқаро сиёсий масалаларга тўхталди. Хусусан, Исроил ва Ғарб давлатларининг халқаро зиддиятларга таъсири, бунга мусулмон давлатларининг позицияси, шунингдек, Америкадаги сайловлар ҳамда Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги ва бошқа масалалар ҳақида фикр билдирилди.

Элчи савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида гапираркан, Эрон Ўзбекистон учун энг арзон ва энг қисқа транспорт коридори бўлишини таъкидлади.

— Аксарият Эрон товарларини муносиб нархларда ва юқори сифатларда Ўзбекистон учун етказиб бериш имконияти бор, — дейди Муҳаммад Али Искандарий. — Эрон бозори ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларга қизиқиш билан қарайди.

Биз деярли барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарамиз. Масалан, ўтган йили 40 минг дона трактор ишлаб чиқардик. Биз ушбу техникаларни муносиб нархларда ва юқори сифатда Ўзбекистонга етказиб бера оламиз. Шунингдек, тиббиёт, тиббиёт жиҳозлари ва тиббий хизматлар соҳасида етакчи давлатлар жумласига кирамиз. Ўзбекистон билан жарроҳлик ва саратон касалини даволаш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

ЎзА