Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 ноябрь – 12 декабрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтиши керак эди.
Аммо, Осиё бокс конфедерацияси бош котиби Али Саламеҳ хабарига кўра, Иорданиядаги сиёсий вазият туфайли иштирокчи давлат вакиллари тинчлиги ва бошқа қатор масалалар сабабидан мазкур қитъа биринчилиги Таиланднинг Чиангмай шаҳрида ташкил этиладиган бўлди.
Бу йилги Осиё чемпионатининг очилиш ва қуръа ташлаш маросими 29 ноябрь куни ўтказилса, 30 ноябрдан 11 декабрь кунига қадар жанглар ташкил этилади.
Маълумот ўрнида: 2022 йил Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза жами 13 та медаль жамғариб, қитъанинг энг кучли иккинчи жамоасига айланган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА