Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманнинг ҳар бир ҳудудида мевали ва манзарали кўчатлар экиш ишлари олиб борилмоқда.

“Шарқ юлдузи” овул фуқаролар йиғинида тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида асосий йўл бўйига манзарали кўчатлар экилди. Шунингдек, Президентимиз томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган вазифалар ижроси юзасидан масъулларга зарур топшириқлар берилди.

Туманда 2024 йил куз мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 405 минг туп манзарали ва мевали кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.